Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Си Цзиньпин: Мамлакатлар умуминсоний қадриятларни ҳимоя қилиши керак
11:56 / 2025-09-04

Хитой барча мамлакатларни умуминсоний қадриятлар ва халқаро адолатни сақлашга чақиради, деди Раис Си Цзиньпин Пекиндаги Халқлар мажлислар залида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали қабул маросимида.

- Барчамиз бутун инсониятнинг умумий қадриятларини қўллаб-қувватлашимиз, халқаро адолат ва холисликни сўзсиз ҳимоя қилишимиз керак, - деган ХХР етакчиси. - Адолатга эътиқод букилмас, тинчликка интилиш чексиз, халқнинг кучи енгилмас.

Биз тинч тараққиёт йўлидан собит қадамлар билан боришимиз, бутун дунёда тинчлик ва осойишталикни қатъий ҳимоя қилишимиз, инсоният келажаги умумий бўлган ҳамжамиятни биргаликда барпо этишимиз керак.

26 хорижий давлат раҳбари, шунингдек кўплаб халқаро ташкилотлар вакиллари, фахрийлар, Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларининг авлодлари иштирок этган тадбир Тяньаньмэнь майдонида кенг кўламли ҳарбий парад якунлангандан кейин бўлиб ўтган.

С.Раҳимов, ЎзА