Си Цзиньпин инсониятни энг яхши дунё қуриш учун бирлашишга чақирди
Инсоният аввал кузатилмаган глобал ўзгаришлар қаршисида бирлашиши ва ҳамжиҳатликда энг яхши дунёни қуриши лозим, деб баёнот берди ХХР Раиси Си Цзиньпин.
– Дунёда мисли кўрилмаган ўзгаришлар, даврий ва тарихий алмашинувлар шароитида инсоният жамияти бирлашиши, ўзаро таълим, очиқлик ва инклюзивлик, манфаатли ҳамкорлик тамойилига амал қилиши, умуминсоний қадриятларни тарғиб этиши, янада яхши дунёни биргаликда барпо этиши зарур, – дейилади ХХР раисининг “Цунду-2023” халқаро анжумани иштирокчиларига йўлланган, Хитой Марказий телевидениеси орқали тарқатилган табрик сўзида.
Душанба куни Хитой жанубидаги Гуандун провинцияси Гуанжоу шаҳрида “Цунду-2023” (“Imperial Springs International Forum-2023”) халқаро анжумани очилди. Бу галги тадбир “Кўп томонламалик: кенгроқ алмашинув, кўпроқ инклюзивлик, чуқурроқ ҳамкорлик” шиори остида ўтмоқда.