Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Си Цзиньпин ҳукуматга иқтисодий ўсиш бўйича АҚШдан ўзиб кетишни буюрди
12:00 / 2022-04-27

Хитой етакчиси Си Цзиньпин мамлакат ҳукуматига иқтисодий ўсиш бўйича АҚШдан ўзиб кетишни буюрди.

Бу ҳақда Американинг “The Wall Street Journal” газетасига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.                                                          
Нашрнинг ёзишича, Си Цзиньпин юқори мартабали амалдорлар билан учрашув ўтказган ва анжуман давомида ЯИМ ўсиши бўйича АҚШдан ўзиб кетиш мақсадини қўйган. Шу тариқа Пекин АҚШ ҳозир қандай сиёсий ва иқтисодий таназзулга юз тутаётганини яққол намойиш этиш ниятида.  Хитой ҳукумати аллақачон иқтисодиётнинг турли соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш режаларини ишлаб чиқмоқда, – дея қайд этади “The Wall Street Journal”.  

Жорий йилнинг март ойида Хитой ялпи ички маҳсулоти 4,8 фоизни ташкил этди.  
Агар мамлакатда коронавирус эпидемияси кузатилмаганида бу кўрсаткич юқорироқ бўлиши мумкин эди. Иқтисодий ўсишга дунёдаги мураккаб вазият ҳам таъсир кўрсатди.  
ХВФ маълумотига кўра, жорий йил АҚШ ялпи ички маҳсулоти 3,7 фоизга ўсиши кутилмоқда.