Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Си Цзиньпин: Хитой Марказий Осиё мамлакатларига мудофаани мустаҳкамлашда кўмаклашишга тайёр
11:20 / 2023-05-19

Хитой Марказий Осиё мамлакатларига ўзининг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда ёрдам беришга тайёр, деди жума куни ХХР раиси Си Цзиньпин Сианда бўлиб ўтган Хитой - Марказий Осиё саммитида.

Синьхуа агентлигининг ёзишича, Си Цзиньпин шунингдек,  “Хитой - Марказий Осиё мамлакатларига ҳуқуқ-тартибот органларининг хавфсизлик соҳаси ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашида ёрдам беришга тайёр эканини ҳамда  ушбу мамлакатларнинг минтақавий хавфсизлик ва террорчиликка қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб қувватлашини”, - таъкидлаган.

"Хитой – Марказий Осиё” саммити 18-19 май кунлари Хитойнинг Сиань шаҳрида Си Цзиньпин раислигида  бўлиб ўтмоқда. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари иштирок этмоқда.