Си Цзиньпин: Хитой армиясининг 100 йиллигини муносиб кутиб оламиз
Хитой Раиси Си Цзиньпин Халқ озодлик армияси ташкил топганининг 100 йиллиги муносабати билан белгиланган мақсадларга эришиш йўлида тинимсиз ва қатъий саъй-ҳаракат муҳим, дея баёнот берди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.
Си Цзиньпин айни пайт Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котиби ва Марказий ҳарбий кенгаш раисидир.
Раҳбар Хитой халқ инқилоби музейига ташриф буюрди ва янги даврда мудофаа ва қуролли кучларни мустаҳкамлаш борасидаги ютуқларга бағишланган кўргазма билан танишди.
2012 йили компартиянинг 18-съездида кучли армия орзусини рўёбга чиқариш, кенг ислоҳот ўтказиб, қўшинни мустаҳкамлаш, илмий-техник тараққиётга эришиш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш, шунингдек, қўмондонликларни ҳар томонлама ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш муваффақиятли амалга оширилгани таъкидланди.
“Беш йилдан сўнг Халқ озодлик армиясининг 100 йиллиги нишонланади. Хитой миллатининг стратегик устуни сифатида қудратли армия яратиш иши давом этади”, дейилади хабарда.