Си Цзиньпин: “Бир давлат, икки тизим” сиёсатидан воз кечилмайди
Хитой марказий раҳбарияти Гонконг билан ҳамкорликда “Бир давлат, икки тизим” сиёсатидан воз кечмоқчи эмас ва мазкур махсус маъмурий ҳудуднинг халқаро ҳамкорлиги кўлами кенгайишига ёрдам беради. Бу ҳақда Хитой Раиси Си Цзиньпин Гонконг маъмурияти раҳбари Жон Ли билан учрашувда айтиб ўтди.
Давлат раҳбарининг “Бир мамлакат, икки тизим” – бу хитойлик буюк социализмнинг кашшоф ғояси” деган баёнотидан иқтибосни “Синьхуа” агентлиги келтирди.
“ХХР марказий ҳукумати ушбу сиёсатга қатъий ва оғишмай амал қилади ҳамда махсус маъмурий ҳудуд раҳбари ва унинг маъмурияти қонуний фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади”.
Си Цзиньпин таъкидлаганидек, Пекин Гонконгнинг алоҳида ролини қўллаб-қувватлайди, “халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам беради” ва миллий тараққиётда фаол иштирок этади.
ЎзА