French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Си Цзиньпин: АҚШ билан барқарор муносабат ривожланишидан умидвормиз
12:51 / 2024-08-30

Хитойнинг Америка Қўшма Штатлари билан барқарор муносабатни ривожлантиришга содиқлиги ўзгаришсиз қолади, Пекин Вашингтон Хитойнинг ривожланишига рақобат эмас, балки имконият сифатида қарашига умид қилади, деди ХХР раиси Си Цзиньпин АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик масаласи бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан билан учрашувда.

– Турли мамлакатлар, хусусан АҚШ билан муносабатда ҳам жиддий ўзгаришлар рўй бераётган бўлса-да, Хитойнинг барқарор, соғлом ва мустаҳкам алоқаларни ривожлантиришга содиқлиги ўзгаришсиз қолмоқда, – деган у.

Етакчининг сўзларига кўра, ўз суверенитети, хавфсизлиги ва тараққиёти манфаатини қатъий ҳимоя қилиш, шунингдек икки халқ анъанавий дўстлигини давом эттиришга қаратилган саъй-ҳаракат ўзгармайди.

– Умид қиламизки, Қўшма Штатлар Хитойга қараб ҳаракат қилади, бизнинг ривожланишимизга ижобий ва оқилона нуқтаи назардан ёндашади, рақобат эмас, балки имконият сифатида қарайди ва ҳамкорликнинг тўғри йўлини топади, – дея қўшимча қилди Си Цзиньпин.

Салливан 27-29 август кунлари Хитойда бўлди.