Швейцария томонидан мусодара қилинган Туркманистон маблағлари қайтарилади
Швейцария мусодара қилинган 1,3 миллион долларни Туркманистонга қайтаради.
Швейцария мусодара қилинган 1,3 миллион долларни Туркманистонга қайтаради.
Бу ҳақда Швейцария Ташқи ишлар вазирлигининг расмий хабарида таъкидланади.
“Ноқонуний қўлга киритилган активларни репатриация сиёсати туфайли Швейцария Туркманистонга 1,3 миллион долларини қайтаради. Бу пуллар Швейцарияда мусодара қилинган эди. Мазкур маблағлар Туркманистонда БМТ Тараққиёт Дастури бўйича соғлиқни сақлаш лойиҳаларига йўналтирилади”, дейилади расмий хабарда.
Хабарда таъкидланишича, бу пуллар Швецариянинг сиёсат билан шуғулланган шахсларнинг ноқонуний ортирган бойликларига қарши кураш стратегияси доирасида мусодара қилинди. Бу туркман сиёсатчиларининг ноқонуний топилган пулларини мусодара қилиш ва уларни Туркманистонга қайтариш билан боғлиқ биринчи ҳодиса ҳисобланади.