Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Швейцария Украина бўйича тинчлик саммитини ўтказмоқчи
15:38 / 2024-01-22

Швейцария 2024 йилда Украина бўйича тинчлик саммитини ўтказишни режалаштирмоқда, деди мамлакат президенти Виола Амхерд “Schweiz am Wochenende” газетасига берган интервьюсида.

“Мақсадимиз ушбу саммитни имкон қадар тезроқ ўтказиш, тадбир 2024 йилда бўлиб ўтиши керак”, — деган у. 

Амхерднинг таъкидлашича, Россия саммитда иштирок этиши қийин, бироқ Швейцария қолган барча мамлакатлар билан гаплашишга ҳаракат қилади. Президентнинг қўшимча қилишича, конференцияда давлатларнинг кенг доираси, жумладан, глобал жанубнинг иштирок этишини муваффақият деб айтса бўлади.

“Биз саммитимиздан кейин тинчлик режаси тайёр бўлишини кута олмаймиз. Лекин у тинчлик жараёнини бошлаб берса, шунинг ўзи кўп нарсага эришганимизни билдиради”, — деган Амхерд.