Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Швейцария компанияси билан илмий-тадқиқот маркази ривожи йўлида ҳамкорлик ўрнатилмоқда
13:59 / 2023-12-15

Ҳар қандай соҳа ривожида аввало илмга таянилса, тажрибалар ҳам бу йўлда муҳим ҳисобланади. Айниқса инсон саломатлиги билан боғлиқ соҳалар кенг халқаро фикрлашишлар ва инновацион илмий тажриба алмашишларни талаб этади.

Шу мақсадлар йўлида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Швецариянинг “Slate Mountain Capital“ компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро мулоқотлар давомида “Slate Mountain Capital“ компанияси вакили Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканлигини билдирди.  

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Slate Mountain Capital“ вакилларига ”Toshkent Pharma Park“ акциядорлик жамиятининг жорий лойиҳалари, ҳамкорлик имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди, дейилади агентлик хабарида.

Учрашув самараси ўлароқ ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Марҳабо МАДАМИНОВА, ЎзА