Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Швейцария элчиси билан учрашув
15:15 / 2021-08-24

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Швейцариянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Константин Оболенскийни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилар экан вазир элчини Ўзбекистонда фаолият бошлагани билан табриклади ва унга юқори ва масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни жадаллаштириш орқали муносабатларни ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги қайд этилди.

[gallery-3564]

Афғонистондаги мавжуд ҳолатни ҳисобга олган ҳолда минтақадаги вазият, шу жумладан, Швейцария фуқароларини бу мамлакатдан эвакуация масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 

ЎзА