Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Швецияда коронавирус туфайли гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят уч баробарга ортган
15:04 / 2020-06-17

“Содир этилган жиноятлар орасида энг кўп тарқалгани, наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлардир.


Швецияда бу йил наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 26 фоизга ошган, мазкур ўсиш коронавирус тарқалиши шароитида юз бермоқда, дейилади мамлакат Полиция бошқармаси ҳисоботида.

“Содир этилган жиноятлар орасида энг кўп тарқалгани, наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлардир. Бу эса, коронавирус пандемияси шароитида ҳам Швецияга гиёҳванд моддаларнинг катта миқдорда кириб келиши давом этаётганини билдиради. Иккинчи сабаб сифатида эса, таҳлилчилар бундай жиноятларга полициянинг кўпроқ эътибор қаратаётганини таъкидлашмоқда ва бу рақамларда ўзини кўрсатмоқда", - дейди «Тож» махсус гуруҳи раҳбари Пер Энгстрём.

Шу билан бирга, Швеция полицияси март ўрталаридан то апрель ўрталаригача мамлакатда бошқа жиноятлар, жумладан, киссовурлик ва талончилик содир этилиши сезиларли равишда камайганини таъкидламоқда. Таҳлилчилар бунга аҳолининг коронавирус даврида уйда ўтиргани, кўчага кам чиқиб, ресторанларга бормасликка ҳаракат қилаётганини сабаб қилиб кўрсатишмоқда.

Швеция ҳукумати коронавирус тарқалганда ҳам мамлакатда карантин тартибларини жорий этмади. Бугунги кунда мамлакатда 4,8 минг кишининг коронавирус туфайли вафот этгани айтилмоқда. Умуман, Швецияда коронавирусга чалинганлар сони 50 мингдан ошган.