French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Швецияда ишсиз қолган борт кузатувчилари касалхоналарда шифокорларга ёрдам бермоқда
11:37 / 2020-04-20

Коронавирус пандемияси оқибатида дунёнинг қарийб, барча мамлакатларига парвозлар тўхтатилгач, SAS авиакомпанияси 10 минг ходимини ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқариб юборишга тўғри келди.


Коронавирус туфайли Скандинавия авиақатновларида иш ўринларини йўқотган қарийб, 80 нафар собиқ борт кузатувчилари қисқа муддатли ўқув курсларини ўтагандан кейин касалхоналарда ишлай бошлади, деб хабар қилади ходимларни қайта тайёрлаш дастури ташкилотчилари "РИА Новости" мухбирига.

Коронавирус пандемияси оқибатида дунёнинг қарийб, барча мамлакатларига парвозлар тўхтатилгач, SAS авиакомпанияси 10 минг ходимини ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқариб юборишга тўғри келди.

"Энг аввало, тўлиқ бўлмаган ставкада ёки соатбай тўлов тартибида ишлаётган ходимлар ҳамда кабина экипажи аъзолари қисқартирилди ", - дейди авиакомпания вакили Фрея Аннаматц.

"Ҳозирда тренингни ўтаган 80 ходимдан 78 нафари ишга киришиб кетди. Келгуси ҳафтадан бошлаб яна 160 киши янги иш фаолиятини бошлайди. Жами 300 киши янги касбга ўргатилмоқда ", - дейилади хабарда. 

Қайта малака ошириш дастури уч кунлик ўқув курсини назарда тутади. Шундан кейин собиқ борт кузатувчилар врачлар ва ҳамшираларга ёрдам беришни бошлайди.
"Ходимларимиз тиббий ёрдам кўрсатишнинг асосий жиҳатлари билан танишиб бўлишган. Улар стрессли вазиятларда ўзларини тутишни билади, беморларнинг қон босимини ўлчай олади, уларни тинчлантиради, бемор ҳаракатланаётганда уларга ёрдам беради ёки врачларнинг қоғоз ишларига қарашади ", - қўшимча қилди Аннаматц. 

"Биз ходимларимиз вазият яхшилангандан кейин яна SAS авиакомпаниясига қайтса хурсанд бўламиз, албатта. Улар учун шундай имконият сақланиб қолади, аммо, агар исташса, тиббиёт соҳасида ҳам қолиб ишлаши мумкин ", - дея таъкидлади Фрея Аннаматц.