Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Швеция ҳукумати COVID-19 тарқалиши туфайли халқ ишончини йўқотмоқда
17:57 / 2020-06-04

Швецияда ҳукумат ҳамда коронавирусга қарши курашга масъул бўлган ташкилотларга нисбатан халқ ишончи май ойида кескин тушиб кетди.


Швецияда ҳукумат ҳамда коронавирусга қарши курашга масъул бўлган ташкилотларга нисбатан халқ ишончи май ойида кескин тушиб кетди. Novus ижтимоий сўров агентлиги ҳамда SVT телеканали ўтказган тадқиқот натижасида ана шундай хулоса қилинди.

Швеция ҳукумати бошқа кўплаб мамлакатларнинг ҳукуматларига ўхшаб коронавирус инфекцияси туфайли мамлакатда қатъий карантин чораларини жорий қилмади. 

Мамлакатда болалар боғчалари, бошланғич таълим масканлари, ресторанлар ва фитнес-марказлар ишлаб турди. Бугунга келиб эса, Швецияда коронавирусга чалинганлар сони 40 минг кишига етди, ўлим ҳолатларининг қайд этилиши 4,5 мингдан ошди. 

"Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, кризисга қарши курашда аҳолининг ҳукуматга ишончи апрелдаги 63 фоиздан, май ойига келиб 45 фоизгача тушиб кетган. 

Соғлиқни сақлаш ташкилотларига бўлган ишонч ҳам 73 фоиздан 65 фоизгача тушган. Фуқаро мудофаси ва фавқулодда вазиятлар бошқармасига бўлган ишонч эса 57 фоиздан 48 фоизгача пастлаган”, дейилади SVT телеканали сайтида.