Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Швециядаги туризм кўргазмасида Ўзбекистон бренди намойиш этилмоқда
10:20 / 2025-10-29

Шу кунларда Швецияда бошланган йирик халқаро “Senior Fair” туризм кўргазмасида мамлакатимиз ҳунармандлари ва туризм вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Мусъулларнинг қайд этишича, уч кун давом этадиган мазкур кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Швеция ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши режалаштирилган. 

Мазкур тадбирлар мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини намойиш этиш, янги шериклик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон брендини халқаро майдонда тарғиб этишда муҳим ўрин тутади. 

Шунингдек, тадбир доирасида Швециядаги Ўзбекистон элчихонаси таклифига биноан Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов Стокгольм шаҳар ҳокимлигининг қурилиш ва лойиҳалаштириш бошқармаси бошлиғи Камилла Эдвонсон билан учрашди. 

Унда янги экотуризм кўчаларидаги амалга оширилаётган замонавий қурилиш-монтаж ва лойиҳалаштириш ишлари билан танишилди. Фарғона вилоятидаги қурилиш ва архитектура мутахассислари ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш масаласида келишиб олинди.

Гулноза Бобоева, ЎзА