Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Швецияда “Ўзбекистон-2030” стратегияси таништирилди
19:30 / 2024-02-09

Кеча Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонасида 2023 йил сентябрь ойида қабул қилинган “Ўзбекистон-2030” стратегияси моҳияти ва мақсадига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашувда мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган ташқи сиёсатдаги устувор жиҳатлар ҳамда истиқболли режаларга алоҳида эътибор берилди.

Тадбирда ушбу мамлакат парламенти депутатлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва Стокгольм дипломатлар ассоциацияси вакиллари, шунингдек, Швеция ташқи сиёсат институти ва Стокгольм Шарқий Европа тадқиқотлари маркази таҳлилчилари иштирок этди.

Давра суҳбати доирасида Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев мезбонларни мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар акс этган тақдимотлар билан таништирди, “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг асосий мақсади, ҳукуматнинг ижтимоий йўналтирилган сиёсати, мамлакатни таълим, тиббий хизмат ва аҳоли даромади юқори давлатлар қаторига қўшиш бўйича инвестициявий имконият ва режалар ҳақида сўзлаб берди.

Бундан ташқари иштирокчиларга республиканинг фаол ва прагматик ташқи сиёсий фаолияти, халқаро ташаббуслари, шунингдек долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича Ўзбекистон томонининг нуқтаи назари тўғрисида маълумот берилди.

Азиза Алимова тайёрлади. ЎзА