Швецияда омикрон штаммининг янги мутацияси топилди
Швециянинг Уппсала шаҳридаги Академик лабораторияда омикрон штаммининг янги мутацияси аниқланди, — дея хабар бермоқда Швециянинг “SVT Nyheter” телекомпанияси.
Уч кишида қайд этилган ушбу вариантга “БА.2” номи берилди.
— Кашф этилган мутация қай даражада хавфли экани тўғрисида гапиришга ҳали эрта, — деди лаборатория микробиология кафедраси доценти Иоган Ленерстад. — “БА.2” ҳақида маълумот ҳозирча жуда кам. Таҳлил учун муайян вақт талаб этилади.