Швеция жаҳон чемпионати финалига йўл олди
Америка Қўшма Штатларининг Миннесота штати Сент-Пол шаҳрида жойлашган «Grand Casino Arena» мажмуасида хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг (U20) дастлабки ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Швеция ва Финляндия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур учрашувда асосий ҳамда қўшимча вақт 3:3 ҳисобида якунлангач, ғолиб жамоа номи буллитлар сериясида аниқланди. Унда Швеция терма жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Швеция терма жамоаси ёшлар ўртасидаги “ЖЧ–2026” финалига йўл олди. Энди 6 январь куни бўлиб ўтадиган финал ўйинида бу терма жамоа Канада — Чехия тўқнашуви ғолиби билан рақобатлашади. Финляндия эса ушбу кунда ярим финалда мағлуб бўлган термага қарши 3-ўрин учун музга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА