Швеция ва Норвегияда Нобель мукофотининг тантанали топшириш маросими ўтказилади
Пандемия туфайли бу йил Нобель мукофотини ўз ватанида қабул қилиб олган совриндорлар шафарига Альфред Нобель хотираси куни муносабати билан Швеция ва Норвегия пойтахтида тантанали маросим ўтказилади.
Маросимда иштирок этувчилар миқдори чекланган кўринишда бўлади. Аввалроқ ёзиб олинган мукофотни топшириш маросимлари Швециянинг “SVT” ва Норвегиянинг “NRK” телеканалларида намойиш қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги Нобель мукофотлари 11 киши ва бир ташкилот – БМТнинг бутунжаҳон озиқ-овқат дастурига топширилганди.