Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Швеция Туркиянинг экстрадиция бўйича сўровини қаноатлантирмади
14:43 / 2023-08-17

Швеция Туркиянинг террорчиларни экстрадиция қилиш кўзда тутилган 28 та сўровининг бирортасини ҳамон қаноатлантирмаган. Бу ҳақда “A-Haber” телеканали эфирида адлия вазири Йилмаз Тунч маълум қилди.

– Биз Швецияга террор ташкилоти билан алоқадор шахсларни экстрадиция қилиш бўйича 28 та сўров юбордик, – деди мулозим. – Aфсуски, 22 та ҳужжат рад этилди. Тўққиз сўров Курдистон Ишчилар партияси аъзоларига, саккизтаси “Фето” террор тузилмасига, бештаси бошқа ташкилотлар аъзоларига тегишли. Aйбланувчиларнинг ўлими ёки шунга ўхшаш ҳолат туфайли учта сўров рад этилди. Яна учтасига жавоб кутяпмиз.

Бинобарин, Швеция адлия тизими бу сўровлар бўйича салбий қарор қабул қилингани ҳақида аллақачон маълум қилган.

Швеция НAТОнинг бир қисми сифатида Туркиянинг иттифоқдаги ҳамкори бўлиш ниятини билдирган.

Парламентимиз кун тартибидаги бу масала ариза маъқулланишини назарда тутади. Швециядан ҳам умидимиз аниқ: Стокгольм террорчиларни бизга топширишини кутамиз.