Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Швеция парламенти НАТОга аъзо бўлиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
13:31 / 2023-03-23

Швеция парламенти мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиб киришига рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар берди республика парламенти матбуот хизмати.

Овоз бериш жараёнида лойиҳани 296 депутат ёқлади, 37 киши унга қарши чиқди. Лойиҳани мухолифатдаги кичик Сўл партия ва Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш партияси депутатлари маъқулламади.  

Швеция Ташқи ишлар вазири Тобиас Бильстрем парламентдаги ўз нутқида июль ойида Вильнюсда бўлиб ўтадиган НАТО саммити мамлакатининг Шимолий Альянсга тўла ҳуқуқли аъзоси бўлиб киришига умид билдирди.  

Ўтган йилнинг ёзида Швеция ва Финляндия Шимолий Альянсга кириш учун ариза берган эди. Скандинавия мамлакатлари ҳужжатларини НАТОнинг барча 30 аъзоси томонидан ратификация қилиниши керак. Туркия ва Венгрия бу давлатларни қўллашни кечиктиришмоқда.

 

ЎзА