Шварценеггер Трампнинг иқлим ҳақидаги баёнотларига ажабланмади
Калифорниянинг собиқ губернатори ва кино юлдузи Арнольд Шварценеггер АҚШ президенти Дональд Трампнинг иқлим ўзгариши ҳақидаги баёнотларидан ҳайратга тушмаганини айтиб, бу қарашлар унинг 2016 йилдаги илк президентлик кампаниясини қўллаб-қувватламаслигига сабаб бўлганини эсга олди.
Аввалроқ Трамп БМТ Бош Ассамблеяси минбарида нутқ сўзлаб, иқлим ўзгариши ҳақида гап-сўзларни ўйдирма деганди.
– Мен унинг гапларига ҳайрон эмасман, Трамп ҳеч қачон бунга ишонмаган, -деди Шварценеггер “CNN” телеканалига берган интервьюсида.
2016 йилда Трамп Шварценеггердан ўз сайловолди кампаниясини қўллаб-қувватлашини сўраганида, актёр буни кўриб чиқиши айтиб, охир-оқибат Трампнинг иқлим масалалари бўйича қарашлари туфайли буни қила олмаслигини таъкидлаган.
С.Раҳимов, ЎзА