Шухрат Махамадназимович Атамухамедов лавозимидан озод қилинди
Ҳукумат қарори билан (336-сон, 17.06.2022 й.) Шухрат Махамадназимович Атамухамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими мудири лавозимидан озод қилинди.
Ш.М.Атамухамедовнинг аввалги лавозими бўйича белгиланган тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинади.