Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шуманайлик ёш китобхонлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
16:36 / 2026-02-16

ФОТОРЕПОРТАЖ

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда Шуманай туман Кенгаши ташаббуси билан “Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси доирасида китобхон ёшлар иштирокида маърифий учрашув ташкил этилди. Очиқ мулоқот шаклида ўтган “Book & Coffee Talks” тадбири ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгаши депутати Дина Ибодуллаева, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўринбой Эшмуратов, партия фаоллари ва фаол ёшлар иштирок этди. Учрашув давомида китобнинг инсон камолоти, ҳуқуқий онг ва фуқаролик позициясини шакллантиришдаги ўрни ҳақида фикр алмашилди.

[gallery-27686]

Шунингдек, юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, таълим ва тадбиркорлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилди. Маърифатли ва ташаббускор ёшлар мамлакат тараққиётининг муҳим омили экани таъкидланди.

Якунда фаол ёшларга бадиий китоблар совға қилиниб, уларнинг мутолаага қизиқишини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

ЎзА фотомухбири

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар