Шуманайдаги кўп тармоқли поликлиника янги бинода иш бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиниканинг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Алоҳида биноси йўқлиги сабабли муассаса ҳозирга қадар тиббиёт бирлашмасининг бир қисмида фаолият юритаётган эди. “Ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш” дастури асосида ажратилган 9,4 миллиард сўм маблағ эвазига поликлиника учун янги бино қурилди.
[gallery-25153]
400 қатновга мўлжалланган янги кўп тармоқли марказий поликлиника замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди, зарур барча шароитлар яратилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (фото), ЎзА