Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шукур Холмирзаев: “МЕН АДАБИЁТНИ ҚИСМАТИМ ДЕГАНМАН...”
12:49 / 2023-05-01

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг “МЕН АДАБИЁТНИ ҚИСМАТИМ ДЕГАНМАН” китоби нашрдан чиқди.

Шукур Холмирзаев замонавий адабиётимизнинг устунларидан бири. У ўзининг қатор ҳикоя, роман, қисса, эссе, драматик асарлари билан ўқувчилар меҳрини қозона олган зукко адиб эди.

Шукур Холмирзаевнинг адабиёт, санъат, адабий жараён, миллий қадриятлар, маънавият ва маърифат хусусидаги чуқур таҳлилига асосланган мақолалари ҳам мухлислари, жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинарди.

Мазкур китоб илк бор адиб мухлисларига ана ўша дилга яқин мақолалари ва қарашларини жам этган. Ундаги суҳбатлар, адабий ўйлар, қайдлар турли йилларда ёзилган бўлсада, айтилган фикр-қарашлар худди бугунгидек, давр синовларини ортда қолдирган.

Китобга сўзбоши ёзган олима, адибнинг қизи – Сайёра Холмирзаева:

“... Сизларни дадам – Шукур Холмирзаев билан ўзаро суҳбатга, фикр алмашувга таклиф этамиз. Китобни аста-секин варақлар экансиз, уларнинг қиёфалари, яъни қарашлари, сўзлашлари, қўл ҳаракатлари, кулиб қўйишлари-ю жиддий тинглашлари кўз олдингизга гавдаланади. Бундан ортиқ нима керак...” деб ёзади.

Атоқли сўз устаси Шукур Холмирзаевнинг “МЕН АДАБИЁТНИ ҚИСМАТИМ ДЕГАНМАН” китобини, албатта, ўқинг.

 

ЎзА