Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шукуҳли халқаро конференция
20:44 / 2020-10-14

Ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб глобал пандемия ҳукм суришига қарамасдан, илм-фан йўлидаги изланишлар бир лаҳза бўлса ҳам сусайгани йўқ.


Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Польшанинг “Краков технология университети”, Туркия давлатининг “Карабук” университетлари ҳамкорлигида 14-16 октябри кунлари ўтказилиши режалаштирилган “1st International Conference on Energetics, Civil and Agricultural Engineering 2020” халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб глобал пандемия ҳукм суришига қарамасдан, илм-фан йўлидаги изланишлар бир лаҳза бўлса ҳам сусайгани йўқ. Аксинча, бу давр мобайнида назария ва амалиётнинг ўзаро интеграциялашуви янада кучайди, илмий изланишлар сони салмоқли даражада ортди. 

photo_2020-10-14_20-44-00.jpg

photo_2020-10-14_20-43-54.jpg

Биргина мазкур конференцияга энергетика, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамда юртимиз олимларининг илмий-амалий ишлари акс этган 230 дан зиёд юқори савиядаги илмий мақолалар келиб тушган бўлиб, улардан 170 таси саралаб олинди. Асосийси, 20 дан ортиқ давлатлардан илмий мақолалар келиб тушганлиги бунинг яққол исботидир.

Мазкур халқаро тадбирнинг асосий мақсади бугунги кунда энергетика, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги каби ҳар қайси давлатнинг муҳим соҳаларида амалиётга тадбиқ этилаётган замонавий илғор технологиялар ва илмий хулосаларни ҳамкорликда ўрганиш ҳамда ўзаро фикр алмашинувини таъминлашдан иборат. Ушбу халқаро конференция мазкур соҳаларда фаолият кўрсатаётган хорижий ва юртимиз олимлари, докторантлари, тадқиқотчиларини бирлаштиради.

photo_2020-10-14_20-44-05.jpg

photo_2020-10-14_20-44-08.jpg

Раҳимбой ЖУМАНИЁЗОВ,
Институт матбуот хизмати раҳбари