Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шукроналик ойи муборак бўлсин!
19:01 / 2026-02-18

Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи

Давлатимиз раҳбарининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, уни муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш мақсадида Оролбўйида ҳам “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган. 

– Муборак Рамазон ойи муносабати билан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларни сифатли, арзон ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш  мақсадида арзонлаштирилган  савдо ярмаркаси ташкил этилди, – дейди “Нукус деҳқон бозори” акциядорлик жамияти директори ўринбосари Байрам Абатов. – Шу мақсадда Нукус шаҳрида фаолият юритувчи ишлаб чиқарувчи, тайёрловчи корхоналарга шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда куз-қиш мавсумида 80 дан ортиқ турдаги жами 3 минг 435 тонна озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захираси яратилди. 

[gallery-27732]

Хусусан, 998 тонна картошка, 540 тонна пиёз, 985 тонна сабзи, 912 тонна бошқа биринчи даражали озиқ-овқат маҳсулотлари захираси жамғарилди. Бу яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари захираси бевосита ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлашга ўзининг сезиларли таъсирини ўтказади.

Мазкур савдо ярмаркасига жами 45 та хўжалик юритувчи субъект бириктирилиб, улар доимий равишда ўз маҳсулотларини етказиб бермоқда. Тайёрловчи корхоналарга берилган молиявий ёрдам натижасида қўшни вилоятлардан, шунингдек, Россия Федерациясидан, Покистон, Ҳиндистон, Мўғулистон давлатларидан озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилиниб, ички бозорларимизда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги таъминламоқда. Ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини сақлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.

– Муборак Рамазон ойи нафақат ибодат, балки саховат, меҳр-мурувват ва яхшилик ойи ҳисобланади, – дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон филиали раҳбари Исламбек Тажетдинов. – Жумладан, байрам кунлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисидан айрилган, ногиронлиги бўлган оилалардан хабар олиниб, уларга хайрия ёрдами кўрсатилади. 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.