ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида «Шукрона байрам муборак бўлсин!» шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Унда маданият ва санъат соҳаси ходимлари, ўқувчи ва талаба ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
[gallery-11086]
Байрамда тажрибали рассомлар томонидан тасвирий санъатга қизиқувчи ёшлар учун маҳорат дарслари, ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши, миллий ва замонавий кийимлар кўргазмаси ташкил этилди. Фольклор ансамблнинг миллий чиқишлари, таниқли санъаткорлар ва ёш истеъдодларнинг шўх куй-қўшиқлари ва гўзал рақслари барчада катта таассурот қолдирди.
Тадбирда фаол қатнашган миллий маданият марказлари, фольклор жамоалар ва маданият марказлари, таълим даргоҳлари ва қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА