ССВ нинг хабарига кўра, 16 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 162 723 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 91 508 нафарни,
2-босқич эмланганлар 58 041 нафарни,
3-босқич эмланганлар 13 174 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 12 266 057 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 8 661 349 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 2 643 005 нафарни,
3-босқич эмланганлар 961 703 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 423 474 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Андижон вилояти (32 561 доза),
Наманган вилояти (27 410 доза),
Фарғона вилояти (26 783 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Наманган вилоятида 1 391 575 доза,
Фарғона вилоятида 1 390 203 доза,
Андижон вилоятида 1 320 855 доза,
Самарқанд вилоятида 1 209 520 доза,
Қашқадарё вилоятида 1 050 690 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.