Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шу кеча-кундузда бозорларимиздаги нархлар қандай?
17:53 / 2019-05-13

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республикамиз бозорларидаги нарх-навони ўрганишда давом этади.


Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республикамиз бозорларидаги нарх-навони ўрганишда давом этади.

photo5388706359337396889.jpg

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 12 май ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти
28 000 сўмдан 42 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан 38 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх “Чорсу” деҳқон бозорида қайд этилган – 32 000 сўмдан 42 000 сўмгача.

Қўй гўшти
28 000 сўмдан 45 000 сўмгача

Қўй гўшти учун энг арзон нарх ҳам Қорақалпоғистонда, аниқроғи Нукус марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг. қўй гўштини 28 000 дан 33 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти 42 000 дан 45 000 сўмгача.

Товуқ гўшти
13 000 сўмдан 20 000 сўмгача

Энг арзон нарх Хоразмда Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда Намангандаги “Сардоба” деҳқон бозорида қайд этилди – 13 000 сўмдан 15 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги “Миробод” деҳқон бозори ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 14 000 дан 20 000 сўмгача.

Гуруч
4 000 сўмдан 15 000 сўмгача

Энг арзон нарх Сурхондарёда, Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда Самарқанд шаҳар “Сиёб” деҳқон бозорида қайд этилган – 4 000дан 14 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилган – 5 000 – 15 000 сўм.

Ўсимлик ёғи
7 200 сўмдан 12 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги “Фарҳод” деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан бошлаб 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх ҳам пойхтахтда “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилган – 12 500 сўмгача.

Ун
1 500 сўмдан 4 900 сўмгача

Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги “Фарҳод” деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда 1 килограмм ун учун 2 200 сўм тўлашингиз зарур.
1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх ҳам пойтахтимиздаги “Миробод”, “Фарҳод” ва “Қўйлиқ” деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 750 сўмдан 3 000 сўмгача.

1 килограмм олий навли ун учун энг қиммат нарх “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Хоразмдаги Урганч Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 000 сўмгача.

Шакар
4 300 сўмдан 5 500 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги “Миробод” деҳқон бозорида кузатилди – 4 300 сўмдан то 5 200 сўмгача.

1 кг шакар учун республикамиздаги энг қиммат нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори, Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори, Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозори, Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда Тошкентдаги “Чорсу” деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 – 5 500 сўм оралиғида.

Тухум
350 сўмдан 700 сўмгача

Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 350 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Картошка
1 200 сўмдан 4 000 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтдаги “Фарҳод”, “Юнусобод” ва “Қўйлиқ” деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 200 сўмдан то 2 500 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх ҳам пойтахтимизда, “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилди – 2 500 – 4 500 сўм оралиғида.

Помидор
5 000 сўмдан 15 000 сўмгача

Энг арзон нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозори, Тошкентдаги “Миробод”, “Фарҳод” ва “Қўйлиқ” деҳқон бозорларида кузатилди – 5 000 сўмдан 11 000 сўмгача.
Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги “Чорсу” деҳқон бозори, Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори, Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозори, Наманган шаҳридаги “Сардоба” деҳқон бозори, Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори ва Андижондаги “Янги шаҳар” бозорида қайд этилди. Бу ерда 1 кг. помидорни 13 000 – 15 000 сўм атрофида харид қиласиз.

Хўжалик совуни
800 сўмдан 3 500 сўмгача

Энг арзон нарх Намангандаги “Сардоба” деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда хўжалик совунини 800 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозори, Наманган шаҳридаги “Сардоба” деҳқон бозори, Урганч шаҳри ҳамда Тошкентдаги “Юнусобод” деҳқон бозорида қайд этилди – 800 сўмдан 3 500 сўмгача.