French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шу ҳафта давомида Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик кузатилади
12:47 / 2023-04-03

Бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони юқори циклон белгилайди, бунинг натижасида республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, 3-4 апрель кунлари Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кучли бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромед хизмати агентлиги хабар қилмоқда.

Кундузги ҳаво ҳарорати ҳафта давомида 20-23о дан 15-18о гача ўзгариб туради.

Республика бўйича ёмғир ёғиши баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар, шунингдек дўл ёғиши билан кузатилади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 3-6 апрель кунлари баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғ ҳудудларда 5-6 апрель кунлари ёмғир қорга айланиши мумкин.

3-4 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

3-7 апрелда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтимизда: 4 апрелдан 6 апрелгача вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол ўзгарувчан йўналишда кучсиз 5-10 м/с дан бироз 12-15 м/с гача эсади.  

ЎзА