Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шу элдан эъзоз, эътибор топдим!
13:54 / 2022-07-06

Уруш, миллатчилик қайси давр бўлмасин яхши оқибатларга олиб келмаган.

Буни нафақат дунё миқёсида, балки яқиндагина бўлган Қорақалпоғистон Республикаси мисолида ҳам кўрдик. Бундай вазиятларда энг аввал оддий аҳоли жабр тортади. 

Яширмаймиз, бугун ахборот асридан кўра “post truth”, яъни “ҳақиқатдан кейинги даврда” яшаяпмиз. Бундай асрда дезинформация, фейк хабарлар урчийди. Вақтида тўғри ахборот берилмагани сабабли афсуски катта йўқотишлар бўлди. Бундай вазият ташқаридаги бузғунчи кучларга қўл келди. Ташқи таъсирнинг оқибатида икки қардош миллат ўртасида тушунмовчиликлар келиб чиқди. Ижтимоий тармоқлардаги баҳслар бунга мисол. Бундан фақат ютқазамиз, холос. 

Неча асрлардан буён қиз бериб, қиз олган қуда-анда бўлган қардош халқлармиз. Ўзим ҳам водийга келин бўлганман. Ҳеч қачон дискриминацияни сезмадим. Шу элдан эъзоз, эҳтиром топдим. Ўқидим, ижод қилдим, давлат мукофоти билан тақдирландим. Бугун қорақалпоқ ёшларининг илми, ижоди рағбат топаётгани, улар бир Ватан болалари бўлиб камол топаётгани бизни қувонтиради. 

Қорақалпоқда битта гап бор: “Оғизбирлигимиз мангу бўлсин!” Ўйлаб қарасам, бу мақолда гап кўп экан. Икки халқ азалдан душманга бирга қарши турган, дўстга дўст бўлган, яъни эт билан тирноқ. Ҳали олдинда бу икки халқнинг биргаликда қиладиган эзгу ишлари кўп. 

Айжамал Жолдасбаева,  

Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори

ЎзА