Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шу байроқ бирлаштирар қайда бўлса ўзбекни...
13:21 / 2019-11-17

Давлатимиз байроғи! У қачон ва қай манзилда ҳилпирамасин кўксимизни ифтихорга тўлдиради, ҳар биримизга чексиз ғурур бағишлайди. 


Давлатимиз байроғи! У қачон ва қай манзилда ҳилпирамасин кўксимизни ифтихорга тўлдиради, ҳар биримизга чексиз ғурур бағишлайди. Дунёнинг қай бир саҳни бўлмасин, Ўзбекистон номи жаранг сочиши билан юрагимизнинг туб-тубидан “мен ўзбекман, мен Ўзбекистон фарзандиман” деган шукуҳли ҳайқириқни уйғотадиган ҳам, қалбимизда ҳаяжон, вужудимизда титроқ, кўзимизда ёш қалқитадиган ҳам айнан улар. Шунинг учун ҳам байроғимиз севимли, шунинг учун ҳам буюк.

Мана, пойтахтимизнинг Халқлар дўстлиги майдонида 65 метр баландликда юксакликка бўй чўзиб турган Ўзбекистон байроғи 100 нафар отлиқ ва веломарафон иштирокчиларини қарши олди.

photo5370857364313451437.jpg

photo5370857364313451450.jpg

Уларни Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари кутиб олди. Ҳарбий оркестрнинг тантанали мусиқа садолари юраклардаги жўшқинлик, қувончга ҳамоҳанг жаранг сочди. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг ушбу сатрлари бу манзарага мос ва хос чизги бўла олади:

Бугун зимдан назар сол
Сен мана бу байроққа,
Майлига бир дақиқа
Унутгин турфа кекни.
Шу байроқ номимизни
Элтди йироқ-йироққа,
Шу байроқ бирлаштирар
Қайда бўлса ўзбекни.

photo5370877215652293804.jpg

photo5370877215652293805.jpg