Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шу азиз Ватан, барчамизники
11:20 / 2021-01-09

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво-кучлари қўмондонлиги ҳамкорлигида Чирчиқ давлат педагогика институтида “Шу азиз Ватан, барчамизники” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Анжуманда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво-кучлари қўмондонлиги ходимлари, уларнинг оила аъзолари, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Чирчиқ давлат педагогика институти вакиллари иштирок этди.

Қайд этилганидек, Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да соғлиқни сақлаш тизимида тизимли ишларни амалга ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, асосийси, халқ розилигига эришиш каби муҳим тамойиллар белгилаб берилди.

Давлатимиз раҳбари 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга тўхталар экан, олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилиши, олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириш ва 2 мингтага етказиш масаласини илгари сурди.

Тадбирда сўз олганлар Мурожаатнома маъно-мазмуни, таркибий тузилишига кўра ғоят серқирра ва кенг кўламли эканлигини, аввало, унда ўтган йилда амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, муҳим ҳаётий хулосалар илгари сурилганлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбир доирасида концерт дастури намойиш этилди.

Мухтасар ҚОДИРОВА,

Республика Маънавият ва маърифат маркази етакчи мутахассиси.

ЎзА