Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шри-Ланкада фавқулодда ҳолат эълон қилинди
14:11 / 2025-12-01

Шри-Ланка кучли ёмғирлар, тошқинлар ва кўчкилар оқибатида энг йирик табиий офатлардан бирини бошдан кечирмоқда, деб ёзиб чиқди “BBC” нашри.

Таъкидланишича, ҳодиса натижасида 330 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 200 дан зиёди бедарак йўқолган. Шунингдек, 20 мингдан ортиқ уй вайрон бўлиб, 108 мингдан кўпроқ аҳоли вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилди. Маҳаллий хабарларга кўра, ўлканинг қарийб учдан бир қисмида электр ва ичимлик суви таъминоти узилган.

Мамлакат етакчиси Анура Кумара Диссанаяке вазиятни “Шри-Ланка тарихидаги энг оғир табиий синовлардан бири” деб атаб, умумий тикланиш харажатлари мислсиз кўламда бўлишини айтди. 

Келани дарёсида сув кўтарилиши давом этаётгани боис айрим ҳудудларда эвакуация жараёни бошланган. Канди ва Бадулла провинцияларида йўллар кўчкилар билан тўсилган, бу ҳолат аҳолига озиқ-овқат ва ичимлик суви етказишни мураккаблаштирмоқда. Ҳатто айрим қишлоқлар ташқи дунёдан бутунлай узилиб қолган.

Қутқарувчилар баъзи ҳудудларда уй томларидан одамларни олиб чиқишга мажбур бўлмоқда. Ҳукумат хориждаги шри-ланкаликларни мамлакатга кўмак беришга чақирди. “Ditvah” циклони оролнинг шарқий қирғоғини кесиб ўтган бўлсада, аммо зарар ўта катта бўлди. Мутахассислар бундай даражадаги экстремал об-ҳавонинг камдан-кам учрашини таъкидламоқда.

Ушбу офат Жануби-Шарқий Осиёдаги кенг кўламли сув тошқинлари билан ҳамоҳанг бўлиб, айни пайтда Индонезия, Малайзия ва Таиландда ҳам миллионлаб одамлар жабр кўрмоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА