Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шри-Ланка ташқи ишлар вазири билан учрашув
21:18 / 2022-09-21

Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Владимир Норов Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Али Сабрий билан учрашди.

Музокара давомида ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболи кўриб чиқилди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар алоқани кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

Томонлар БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги қайд этилди.

Шри-Ланка ташқи сиёсат идораси раҳбари Ўзбекистон томонидан Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги сиёсий-дипломатик ва савдо-иқтисодий алоқани мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Савдо, инвестиция, қишлоқ хўжалиги соҳаларида, шунингдек сайёҳларни ўзаро жалб қилиш борасида ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат ўртасида шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.

ЎзА