Сайлов чоршанба куни парламентда овоз бериш йўли билан бўлиб ўтади, деб маълум қилмоқда оролнинг Adaderana янгиликлар портали.
Давлат раҳбарлигига ҳукуматни бошқараётган партиялар коалициясидан амалдаги бош вазир, президентлик вазифасини вақтинчалик бажариб турган Ранил Викремесингхе биринчи номзод ҳисобланади. Шунингдек, асосий мухолифат гуруҳдан ҳукуматни бошқараётган партия депутати ва аввалги маъмуриятда собиқ оммавий коммуникациялар вазири бўлиб ишлаган Даллас Алахапперума ҳамда мухолифатдаги марксист-ленинчиларнинг “Халқ миллий ҳокимияти” альянси раиси Анур Кумар Диссанаяке ҳам олий лавозим учун курашга киришган, деб хабар бермоқда мазкур портал.
2022 йил апрелда Шри-Ланкада мамлакат тарихида энг оғир иқтисодий танглик билан боғлиқ сиёсий инқироз бошланган эди. Натижада июль ойида оролда оммавий норозиликлар бошланиб кетди. Намойишчилар 9 июль куни Президент ва бош вазирнинг қароргоҳини эгаллаб олишди, 13 июлда эса Президент мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди ҳамда бир неча кундан кейин истеъфо берганини маълум қилди.