Шпагачи йигитларимиз Осиё кубоги ғолибига айланди
Тошкентда қиличбозлик бўйича кадетлар ўртасида ўтаётган Осиё кубогининг навбатдаги кунида шпага йўналиши бўйича жамоавий баҳслар ўз якунига етди.
Мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида Ғайбуллахон Абдуллаев, Вадим Багаутдинов, Коблан Камалов ва Сардор Суюновдан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироқ термасини 45:26 ҳисобида мағлуб этиб, шпагачилар ўртасида Осиё кубогига эга чиқди.

Шу тариқа, Ироқ терма жамоаси кумуш медални қўлга киритган бўлса, Қирғизистон ва Қозоғистон термаси бронза медали билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА