Шпага бўйича жамоавий баҳслар якунланди
Пойтахтимизда ўтказилаётган қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги доирасида шпага йўналишида минтақавий терма жамоалар ғолиблик учун кураш олиб борди.
Мусобақанинг ўсмирлар ўртасидаги беллашувларида Бухоро терма жамоасига тенг келадигани топилмади ва кубокни қўлга киритди. Ёшлар тоифасида эса Қорақалпоғистон қизлар термаси, ўғил болалар ўртасида эса Андижон жамоаси шоҳсупанинг биринчи поғонасини эгаллади.
Ўзбекистон кубоги 30 ноябрь кунига қадар давом этади. Унда ўсмирлар ва ёшлар рапира йўналишида яккалик ҳамда жамоавий баҳсларга киришади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА