Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шпага бўйича мамлакатнинг энг кучли ўсмир қиличбозлари сараланди
11:04 / 2026-01-29

Айни кунларда Жиззах шаҳрида 13 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа доирасида шпага йўналишида жамоавий ва яккалик баҳслар ўтказилиб, ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланди.

Шпага бўйича жамоавий беллашувларда “Андижон-1” жамоаси ўғил болалар орасида биринчи поғонадан жой олган бўлса, Тошкент вилояти қиличбозлари кумуш, Бухоро ва Навоий вилоятлари жамоаси бронза медаллари билан тақдирланди. Қиз болалар ўртасида Навоий, Тошкент, Самарқанд-1 ва Гулистон жамоалари кучли учликдан жой олди.

Шунингдек, чемпионат доирасида шпага бўйича яккалик баҳсларининг якуний натижаларига кўра, Хуршид Рўзибоев ва Оскар Александров биринчи ҳамда иккинчи ўринни банд этган бўлса,  Озодбек Алижонов ҳамда Сулаймон Икромов 3-ўринни эгаллади. Қизлар орасида Элвира Серикбоева олтин, Эфсун  Назарова кумуш, Райҳон Убайдуллаева ҳамда Севара Бегалова бронза медаль билан тақдирланди.  

Қайд этиш жоизки, мазкур чемпионат ёш қиличбозларни саралаш, уларнинг маҳоратини ошириш ҳамда келгусида миллий терма жамоа захирасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этаётир.

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА