Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шойгу МДҲ, ШҲТ ва КХШТга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари учрашуви муддатини маълум қилди
09:35 / 2020-08-24

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатлар мудофаа идоралари раҳбарларининг учрашуви сентябрь ойи бошида Москва шаҳрида ўтказилишини маълум қилди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатлар мудофаа идоралари раҳбарларининг учрашуви сентябрь ойи бошида Москва шаҳрида ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

"Сизларни сентябрь ойи бошида Москвада МДҲ, ШҲТ ва КХШТга аъзо мамлакатлар мудофаа идоралари раҳбарларининг биргаликдаги учрашувида кўришдан мамнун бўламан", – деди Сергей Шойгу арманистонлик ҳамкасби Давид Тоноян билан учрашув чоғида.

Эслатиб ўтамиз, бу учрашув "Армия – 2020" форуми доирасида бўлиб ўтди.