Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шовотлик китобхонлар танловда ғолиб бўлди
10:08 / 2024-05-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “Зукко китобхон” танловининг навбатдаги ҳудудий босқичи ғолиблари аниқланди.  

Ҳар ойда бир маротаба ўтказилиб келинаётган “Зукко китобхон” танлови ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, мутолаа маданиятини шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятли.

[gallery-17323]

Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин Шовот тумани жамоасига насиб этди. Ғолиб жамоа 6 миллион 600 минг сўм пул мукофотини қўлга киритди. Тупроққалъа тумани ёшлари иккинчи ҳамда Қўшкўпир тумани китобхонлари учинчи ўринга сазовор бўлди. Тупроққалъа тумани вакилларига 4 миллион 800 минг сўм ва қўшкўпирлик китобхонларга 3 миллион 600 минг сўм миқдорида пул мукофоти топширилди.

Таъкидлаш керак, танловда иштирок этиш учун @kitobxontestbot телеграм боти орқали саралаш босқичларида қатнашиш керак бўлади. Саралашда юқори натижани қайд этган иштирокчилар туман ва шаҳар миқёсида 1 тадан жамоа таркибида (жами 13 та жамоа) иштирок этади.

 

Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА