Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шовотда чигит экиш бошланди
15:06 / 2024-03-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм вилояти Шовот туманида жорий йил ҳосили учун чигит экиш ишларини тизимли ташкил этиш масалаларига бағишланган вилоят амалий семинари ўтказилди.

Семинарда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов, секторлар бошлиқлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, кластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.  

[gallery-16603]

Тадбирда ерни экин экишга тайёрлаш, экиш мавсумини мақбул муддатларда сифатли якунлаш, уруғлик ва минерал ўғитлар сарфи бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, мавсумда механизаторларни моддий рағбатлантириш, ёқилғи таъминоти масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Тадбирда нуроний отахонларнинг оқ фотиҳаси билан ерга уруғ қадашга киришилди.

 

Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА