Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шовотда “Болалар сув спорти саройи” очилди
15:15 / 2019-08-19

Хоразм вилояти Шовот туманидаги “Ўзбекистон” қишлоғининг “Арбек” маҳалласида “Болалар сув спорти саройи” қуриб битказилди.


Хоразм вилояти Шовот туманидаги “Ўзбекистон” қишлоғининг “Арбек” маҳалласида “Болалар сув спорти саройи” қуриб битказилди.

Бу ерда ёшларнинг тўлақонли машғулотлар ўтказишлари учун етарли шарт-шароит ва имкониятлар муҳайё қилинган. Қолаверса, 11х25 метр ўлчамли сузиш ҳавзаси, спортчиларнинг ечиниб-кийиниш, ювиниш хоналари сув спорти ихлосмандлари ихтиёрида. Шунингдек, тиббиёт, лаборатория, мураббийлар хоналари, бошқа инфратузилмалар ҳам кўнгилдагидек.

Шанба куни “Болалар сув спорти саройи” тантанали тарзда фойдаланишга топширилди. Унинг очилишига бағишланган маросим байрамона тарзда ташкил этилди. Унда Хоразм вилояти ва Шовот тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Фойдаланишга топширилган муҳташам ва замонавий сув спорти саройи мустақиллик байрами арафасида ҳукуматимиз томонидан шовотлик ёшларга ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.

photo_2019-08-19_17-16-24.jpg