Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шов-шувлар гирдобидаги чемпионат
11:12 / 2022-11-22

Қатарда давом этаётган жаҳон чемпионатининг "B" гуруҳида ўтган учрашувларда Англия терма жамоаси гуруҳ босқичининг илк ўйинида Эрон терма жамоасини 6:2 ҳисобида мағлуб этди. АҚШ терма жамоаси эса Уэлс жамоаси билан 1: 1 кўринишидаги дурангга имзо чекди.

Эътиборли жиҳати, АҚШ жамоасида голга муаллифлик қилган Тимоти Веа Либерия президенти ва 1995 йилги "Олтин тўп" соҳиби Жорж Веанинг ўғли ҳисобланади.  

Айни ҳисоблардан кейин Англия гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлса, Эрон терма жамоаси охирги ўринни эгаллаб турибди. 25 ноябрда бўладиган кейинги тур ўйинида АҚШликлар инглизлар билан, Уэлс вакиллари Эрон жамоаси билан баҳс юритади. 

“А” гуруҳидаги Нидерландия ва Сенегал учрашувида 2:0 ҳисоби қайд этилди. Мазкур ўйинда илк голни йўллаган Коди Гакпо учрашувнинг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилди.  

Ўтказилган ўйинлар якунига кўра, "А” гуруҳида Нидерландия ва Эквадор жамоалари ҳозирда 3 очкога эга бўлган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳнинг кейинги ўйинлари 25 ноябрь куни ўтказилади. Унда Нидерландия-Эквадор ва Сенегал-Қатар бир-бирига рўбарў келишади.  

Бугун, 22 ноябрь куни Қатарда давом этаётган жаҳон чемпионатининг  4 та учрашуви ўтказилади. “С” гуруҳида Аргентина – Саудия Арабистони, Мексика – Польша, “Д” гуруҳида Дания – Тунис, Франция – Австралия учрашувлари бўлиб ўтади.  

 

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА