Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шошилинг, «Фермерлар мактаби»га қабул муддати тугаб бормоқда!
16:52 / 2021-05-10

Фермерлар мактаби – Агробанк ташаббуси билан яратилган Ўзбекистондаги илк қишлоқ хўжалигида замонавий билим ва малака берадиган янгича ўқув дастури.

Унда чорвачилик, паррандачилик, сабзавот ва полизчилик, иссиқхона хўжалиги ҳамда бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик дарслари олиб борилади.

Фермерлар мактаби бир пайтнинг ўзида республикамизнинг 5 та ҳудудида (Тошкент, Андижон, Самарқанд, Термиз ва Нукус шаҳарларида) тингловчиларга ягона стандартлашган таълим дастурини тақдим этади.

Тингловчилар республиканинг исталган ҳудудидан иштирок этишлари мумкин.

2 ойлик ўқув курсида таълим олиш билан боғлиқ барча харажатлар Агробанк томонидан молиялаштирилади.

Шошилинг, қабул муддати тугашига оз фурсат қолди! Аризалар 2021 йил 12 майга қадар Fermermaktab.uz сайти ва @fermerlar_maktabi_bot орқали қабул қилинади.

Маълумот учун телефонлар:

+99895 500 80 10

+99895 500 80 01

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида