Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шошилинч ахборот: Гидрометеорология хизмати маркази 9-11 май кунлари юртимизда кучли ёмғир ва шамол бўлишини маълум қилди
17:17 / 2022-05-06

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистоннинг шимолий, 9-11 май кунлари республиканинг барча ҳудудларига Кавказ ҳудудидан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади.

8 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 9-11 майда республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, жумладан:

9 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида;

10 майда Бухоро, Навоий вилоятларида;

10-11 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё
вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

8-10 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 22-25 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.

10-11 майда кундузи ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқгача пасаяди.

ЎзА