English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шошилинч ахборот: Гидрометеорология хизмати маркази 8-11 апрель кунлари юртимизда кучли шамол бўлишидан огоҳлантирмоқда
16:36 / 2022-04-06

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 8-11 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.

Жумладан:

8 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин;

9 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди;

10 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с
гача кучаяди;

11 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 25-28 м/с гача
кучайиши мумкин.


ЎзА