Шошилинч ахборот: Гидрометеорология хизмати маркази 27-29 май кунлари кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистоннинг шимолий, 27-28 май кунлари республиканинг барча ҳудудларига Кавказдан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади.
27-28 майда республика ҳудуди бўйича, 29 май куни тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 27-28 май кунлари баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.
26 май Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида, чўл ҳудудларида ва жанубда, 27-29 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.
27 май Ўзбекистоннинг шимолида ва чўл ҳудудларида, 28 майда ҳудудларнинг катта қисмида кундуз ҳаво ҳарорати 21-26 даража илиқгача пасаяди.
ЎзА